"Hunarmand" uyushmasi > Янгиликлар > Янгиликлар > “Ҳунарманд” уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда йиғилиш ўтказилди

“Ҳунарманд” уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда йиғилиш ўтказилди

2021 йил 23 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасида Уюшма раҳбари Улуғбек Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг Матбуот хизмати мутахассиси, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда уюшманинг марказий аппарат ходимлари иштирокида  йиғилиш  ўтказилди.  Йиғилишда  2021 йилда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ҳамда Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари хақида сўз юритилди. Тадбирни…

2021 йил 23 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасида Уюшма раҳбари Улуғбек Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг Матбуот хизмати мутахассиси, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда уюшманинг марказий аппарат ходимлари иштирокида  йиғилиш  ўтказилди. 

Йиғилишда  2021 йилда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ҳамда Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари хақида сўз юритилди.

Тадбирни Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси У.Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Ҳурматли юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2018 йил 18 апрелда “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони имзоланганлигини таъкидлаб ўтди.

Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мазкур фармон билан диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланганлигини таъкидлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам сўз олиб, 2021 йилда бўлиб ўтадиган Президент сайлови тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар. 

Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг Матбуот хизмати мутахассиси  сўзга чиқиб,

– “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш;

– ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш;

– динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш;

– жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш;

– жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш;

каби масалаларга эътибор қаратди.

Recommended Articles

[bvi]