"Hunarmand" uyushmasi > Yangiliklar > Янгиликлар > “Бирмиз! “Қалбан биргамиз!” шиори остида Ўзбекистон ва Хитой дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга каратилган онлайн кўргазма

“Бирмиз! “Қалбан биргамиз!” шиори остида Ўзбекистон ва Хитой дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга каратилган онлайн кўргазма

2020 йил 15 октябрь куни соат “Art Gallery” Автографда  Ўзбекистон ”Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорликда “Бирмиз! “Қалбан биргамиз!” шиори остида Ўзбекистон ва Хитой дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга каратилган Хитой рассомларининг бутун дунё мамлакатлари ва халқларини ларзага солган кўринмас ёв — коронавирус пандемиясига оид расмлари ва Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсулотларининг онлайн кўргазмаси ўтказилди. Биринчи онлайн кўргазма “Ҳунарманд” уюшмасининг Хитойдаги савдо уйи  ҳамкори Мариям Гапур ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.

Кўргазмани Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси – Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикер ўринбосари Алишер Келдиевич Қодиров видео орқали, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд”уюшмаси раиси Улуғбек Тохирович Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берадилар.

Хитой Халқ Республикасидан (ZOOM дастури орқали ) Мариям Гапур Кириш сўзи билан иштирок этди.

Онлайн кўргазмада  “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги “Craft  and art” МЧЖ ҳмда Уюшма аъзолари бўлган Фарғона, Навоий, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 10 нафардан ортиқ  ҳунармандларнинг ҳунармандчиликнинг ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, кулолчилик, миниатюра, миллий матолар, миллий либослар, йўналишида ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Бунда Нурота кашталари, Риштон кулолчилиг, Тошкент ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлиги, Марғилон адрас матолари, Бухоро зардўзлик маҳсулотлари томошабинларни бефарқ қолдирмади.

Онлайн кўргазмада доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуксони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (жами: 14 та танлов асосида мактаблар, мактаб-интернатлар) ўқувчиларининг расмлар танлови ўтказилди.

Партия ва Уюшма номидан 14 та махсус мактаб болаларига совға ва фахрий ёрлиқ ва дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.