Hunarmand uyushmasi > Yangiliklar > Yangiliklar > “II Xalqaro zardo‘zlik va zargarlik” festivali matbuot markazida festival yakunlariga bag‘ishlangan brifing o‘tkazildi

“II Xalqaro zardo‘zlik va zargarlik” festivali matbuot markazida festival yakunlariga bag‘ishlangan brifing o‘tkazildi

Брифингда республика “Ҳунарманд” уюшмаси масъул вакили Акобир Ҳакимов маълумот берди: 2024 йил 3 — 5 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилаятган II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали якунланмоқда. Ушбу халқаро фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида фестиваль иштирокчиларининг тантанали юришлари (парад-шествие) ўтказилди,…

Брифингда республика “Ҳунарманд” уюшмаси масъул вакили Акобир Ҳакимов маълумот берди:

2024 йил 3 — 5 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилаятган II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали якунланмоқда. Ушбу халқаро фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилмоқда.

Фестиваль доирасида фестиваль иштирокчиларининг тантанали юришлари (парад-шествие) ўтказилди, Унда Нодир девонбеги мадрасасидан Арк қўрғонигача бўлган ҳудудда, фестиваль иштирокчилари, фольклор жамоалари, халқ рақс дасталари, қўғирчоқбозлар, чиқишлари, вилоят маданият бошқармалари, уларнинг худудий бўлимлари иштирокида жами 5 минг нафарга яқин иштирокчилар иштирок этди.

Фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 243 нафар ҳунармандлар, шулардан 114 нафар заргар, 39 нафар зардўз, 90 нафар ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётган ҳунармандлар, шунингдек, 15 дан ортиқ заргарлик корхоналари иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида ташкил этилган кўргазма-савдода маҳаллий ҳунармандлар томонидан 814 млн сўм миқдорида савдо қилинди.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида

42 давлатдан жами 123 нафар нуфузли ва фахрий меҳмонлар, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши вице-президентлари, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, баер ва дизайнерлар ҳамда ҳунармандлар иштирок этди.

Фестиваль доирасида 2024 йил 4 май куни Бухоро шаҳрида Бухоро давлат университетида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 250 нафар, жумладан 80 нафар хорижий олимлар, соҳа мутахассислари, экспертлар, профессор-ўқитувчилар, докторант ва магистрантлар, ҳунармандлар, иштирокчилар қатнашди. Конференция доирасида ЮНЕСКОнинг “Санъат соҳасидаги фанлараро тадқиқотлар” обсерваториясининг асосчиси Линди Юбертнинг “Жамиятни шакллантирувчи ҳунармандчилик: ҳунармандчиликни ўргатиш – жаҳон тажрибаси” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Конференцияда Австралия, Туркия, Вьетнам, Тайван, Россия, Беларус, Қирғизистон, Ўзбекистон каби давлатлардан 14 нафар соҳа мутахассислари ва санъатшунослар ўз маърузалари билан иштирок этди. Хусусан, россиялик Гузел Каримованинг “Бошқирдларнинг заргарлик санъати: ўтмишда ва ҳозирги даврда”, тайванлик профессор Ю Ваннинг “Чоклардан ташқари: Тайвандаги зардўзлик санъати”, академик Акбар Ҳакимовнинг “ХIХ аср – ХХI аср бошлари Бухоронинг зардўзлик ва заргарлик санъати: классика ва замонавийлик” маърузалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

20 нафар олимнинг мақолаларини ўзида жамлаган рангли илмий тўплам чоп этилиб, меҳмонларга тарқатилди. Конференция материаллари Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва халқ амалий санъатининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим кўрсаткич бўлади.

Конференциянинг асосий мақсади миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик турларидаги халқаро анъанавий янгиликлар ва долзарб масалаларнинг ечимига бағишланди. Анжуман якунида бир қатор масалалар муҳокама қилинди, конференция хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига Мурожаатнома қабул қилинди. Унда анъанавий қадриятларнинг сақланиши, замонавий жараёндаги кўриниши ва истиқболларини тадқиқ этиш муҳим эканлиги қайд қилинди.

Фестиваль тадбирларини маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакиллари, Покистон, Янги Зеландия, Ҳиндистон, давлатларидан ташриф буюрган хорижий оммавий ахборот воситаларининг 4 нафар, шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ва Ўзбекистонда доимий фаолият юритаётган Хитой давлатининг ОАВ вакиллари ҳам ёритиб бормоқда.

Фестиваль доирасида Маҳаллий ва хорижий дизайнер ва ҳунармандлар иштирокидаги “Бухоро мода кунлари” мода намойиши ва концерт дастури ўтказилди.Ушбу мода намойишида Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Малайзия, Ветнам давлатидан ҳамда маҳаллий дизайнералар шу билан биргаликда маҳаллий етти нафар ҳунарманд дизайнерлар ҳам иштирок этди.

Шунингдек, фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, Бухоро шаҳрида мавжуд машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар ҳам ўтказилди.

Ушбу фестиваль ва унинг доирасидаги тадбирларда 15 минг нафардан ортиқ сайёҳлар, шундан, қарийиб 4,5 минг нафарга яқин хорижий сайёҳлар иштирок этдилар.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалининг тантанали очилиш маросими ва театрлаштирилган концерт дастурини эса, 500 нафарга яқин хорижий ва 2000 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар томоша қилди.

Фестивални томоша қилиш учун ҳар куни 200 минг нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар, уч кун давомида жами 600 минг нафарга яқин сайёҳлар ташриф буюрди.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали низомига асосан фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар ўртасида кўрик-танлов ўтказиляпти. Кўрик-танлов иштирокчилари бўлган ҳунармандларнинг маҳоратларини етти кишидан иборат таркибда халқаро ҳайъат баҳолаб бормоқда. Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари киритилган. Халқаро ҳайъат кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 12 та номинация – “Энг яхши заргарлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўзлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўз”, “Энг яхши заргар”, “Энг яхши зардўзлик мактаби устаси”,”Энг яхши заргарлик мактаби устаси”,”Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси” “Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси”, “Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз”, “Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар”,”Энг ёш маҳоратли зардўз”, “Энг ёш маҳоратли заргар” каби номинациялар бўйича баҳоланди.

Бугун Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари “Арк” қўрғонида бўлиб ўтадиган тантанали ёпилиш маросими ва гала-концерт мобайнида тақдирланади.

Брифинг сўнгида соҳа масъулларидан интевьюлар олиниб, хабар ва янгиликлар ёритилди. Шунинг билан фестивал матбуот маркази ўз ишини якунлади.

II Халқаро зардўзлик ва заргарлик

фестивали матбуот маркази

Author: Uyushma axborot xizmati