Hunarmand uyushmasi > News > Республикада Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасини кенг тарғиб қилиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида

Республикада Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасини кенг тарғиб қилиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида

Кулолчилик анъаналарини сақлаб қолиш, Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасини республика миқёсида ёйиш ҳамда сир-синоатларини “Устоз-шогирд” анъаналари йўналишида ўргатиш мақсадида, риштонлик уста кулоллар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда амалга оширилиши белгиланган йўл харитаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ,  Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ва Фарғона вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланди ва бу борада ишлар бошланди.

Ушбу йўл харитага биноан уста ҳунармандлар  ўзларига белгиланган ҳудуддаги мавжуд ҳамда янги ташкил қилинадиган кулолчилик соҳалари учун Риштон кулолчилик мактабининг тажрибаси асосида давра суҳбатлари ташкил этадилар. Давра суҳбатларида вилоят ҳокимлиги, банк, солиқ, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, коммунал идоралар (газ, электр энергияси, сув) ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда кулолчилик соҳаси вакиллари ва кулолчилик соҳаси билан шуғулланиш истагини билдирган  фуқаролар (тадбиркорлар) иштирок этади.   Давра суҳбатлари натижалари ҳамда тушган таклиф ва талабларга мувофиқ  Риштон кулолчилик мактабининг тажрибаси асосида кулолчилик сир-саноатларини “Устоз-шогирд” анъаналари йўналишида ўрганишни хохловчилар шунингдек, кулолчилик йўналишида ўзини ишлаб чиқаришини кенгайтиришни хохловчилар аниқланади ва рўйхати шакллантирилади. “Устоз-шогирд” анъаналари йўналишида Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасига таянган ҳолда керакли асбоб – ускуна ҳамда хомашё материаллари билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, вилоятда мавжуд тижорий йўналишидаги совғабоп буюмлар ҳамда уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш (конвейр услубида) цехларига бориб ҳамда уларга маҳсулотларни кўпайтириш ва сифатини янада ошириш бўйича маслаҳатлар берилади.

Уюшма Ахборот хизмати

Author: Uyushma axborot xizmati