"Hunarmand" uyushmasi > Янгиликлар > Янгиликлар > Зардўз Покиза Гаипова

Зардўз Покиза Гаипова

Бухоролик Покиза Гаипова ёшлигидан зардўзлик ҳунари билан шуғулланиб келади. Бугунги кунда уста ҳунарманд Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида турмуш ўртоғи билан 3 нафар фарзандни вояга етказмоқда. У ватанга бўлган муҳаббатни ўз ҳунари орқали ҳам тасвирлашга ҳаракат қилади. Сизга таништирмоқчи бўлган асарим ҳунармандчиликнинг зардўзлик йўналишида тикилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби рамзлари туширилган зар девор. Покиза бу асари устида саккиз ой давомида ишлади. Ҳунарманд қўли, кўз нури, қалб қўри қўшилган асарни томоша қилар экансиз ўзбек аёлининг қўли гул эканлигига яна бир бор амин бўласиз.

Уюшма Ахборот хизмати

[bvi]