"Hunarmand" uyushmasi > Yangiliklar > Янгиликлар > Ўзбекистоннинг куч-қудрати миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликдадир

Ўзбекистоннинг куч-қудрати миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликдадир

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган турли миллат ва элатларга мансуб фуқаролар ўртасида ҳунармандчилик тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси бўлим бошлиғи Ч.Шодиев бошчилигида, Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида истиқомат қиладиган турли миллат ва элатларга мансуб ҳунармандлар билан учрашувлар ўтказилди. Унда маҳалалар кесимида ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, турли миллатларга мансуб ҳунармандлар рўйхатини…

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган турли миллат ва элатларга мансуб фуқаролар ўртасида ҳунармандчилик тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси бўлим бошлиғи Ч.Шодиев бошчилигида, Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида истиқомат қиладиган турли миллат ва элатларга мансуб ҳунармандлар билан учрашувлар ўтказилди. Унда маҳалалар кесимида ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, турли миллатларга мансуб ҳунармандлар рўйхатини шакллантириш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли ҳамда ҳунармандчиликка қизиқиши бор фуқароларни қизиқишига кўра, уста-ҳунармандларга “Уста-шогирд” анъаналари асосида бириктириш масалаларга эътибор қаратилди.

Уюшма Ахборот хизмати

Recommended Articles