"Hunarmand" uyushmasi > Yangiliklar > Янгиликлар > “Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни юзасидан

“Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни юзасидан

         Муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 22 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Карантин даврида аҳоли бандлигини таьминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 25-сонли БАЁНИ 20-бандида “Ҳунарманд” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ҳафта муддатда рақобат муҳитини сўзсиз таьминлаган ҳолда, барча ҳунармандларга шогирд олишдаги чекловларни…

         Муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 22 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Карантин даврида аҳоли бандлигини таьминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 25-сонли БАЁНИ 20-бандида “Ҳунарманд” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ҳафта муддатда рақобат муҳитини сўзсиз таьминлаган ҳолда, барча ҳунармандларга шогирд олишдаги чекловларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юклатилганлиги учун Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (6-моддаси тўртинчи қисмидаги “кўпи билан беш нафар шогирдни” деган сўзлар “шогирдларни” деган сўз билан алмаштирилди) ишлаб чиқилди.

         Ҳозирги кунда республикамизда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 37 мингтадан ортиқ бўлиб, кейинги уч йил ичида 98 мингдан ортиқ шогирдлар ҳунармандларга бириктирилди. Бу кўрсаткич 2020 йилда 43 мингтани ташкил қилади. 2020 йилда 24900 та ҳунарманд рўйхатдан ўтказилди. Жами охирги уч йил ичида ҳунармандчилик йўналишлари бўйича 157 мингта иш ўринлари яратилди. Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталогига киритилган ҳунармандлар сони республика бўйича 340 тани, Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар Реестрига киритилган ҳунармандлар сони  1364 тани ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сон Фармонининг 7-бандига кўра Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар бекор қилинган.

         Президентимизнинг 2017 йилдаги Фармон ва қарорларида кўрсатилган топшириқларни бажариш бўйича Ишсиз юрган хотин-қизлар учун  “Уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик йўналишлари бўйича республикамиздаги 57 та шаҳар, туманларда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинди. Бу ўқув курсларида жами 600 га яқин хотин-қизлар ўқитиш учун жалб қилинган.

          Республикамиз бўйича 22 та “Меҳрибонлик уйи”даги тарбияланувчилар учун ҳам ўқув курслари ташкил қилинди. Унда 300 дан ортиқ тарбияланувчилар ўқиб, сертификатлар олишди.

          Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаларида ҳунар ўргатиш мақсадида “Уста-шогирд” мактаблари ташкил қилинди. Ўқишни муваффақиятли битирганларга жазони ўтаб бўлганидан кейин ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган сертификатлар топширилди.

          Шунингдек, 2017 йилда бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда республикамиз аҳолиси учун “Уста-шогирд” мактаблари такшил этилиб, унда минглаб фуқароларимиз ўқитилмоқда. “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила аьзолари “Маҳаллабай” кесимида ўрганиб чиқилиб, мазкур мактабларга кенг жалб этилмоқда. Бунда вазирлик томонидан усталарга ойлик иш ҳақи (устага ҳар бир шогирд учун 0,5 фоиз миқдорда БҲМ) ва шогирдларга (БҲМ нинг бир баравари миқдорида) стипендия тўланмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сон Фармонида Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатида 34 та йўналиш мавжуд бўлиб, уларда шогирдлар сони чеклаб қўйилган, масалан Ганч ўймакорлиги йўналишида 5 та, Қўлда гилам тўқишда 10 та, Қўлда газламалар тўқишда 10 та, Миллий либослар тайёрлашда 10 та, Тош ўймакорлигида 5 та, Зардўзлик буюмлари тикишда 10 та ва ҳ.к. шогирдлар тайёрлаш белгиланган. Лекин, мазкур шогирдлар сони бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

     Бу ўзгартиришнинг қабул қилинишининг асосий мақсади мамлакатда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қулайликлар ва имтиёзлар берилиши ҳамда аҳолининг иш билан таьминланмаган қатламини, яьни кам таьминланган оила аьзолари, ёшлар, уйда ўтирадиган аёллар, мактаб битирувчиларини иш билан таьминлаш учун уста-ҳунармандларга шогирдлар олишни чекловчи нормаларни олиб ташлашдан иборат. Бу эса мамлакатимизда ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, ишсиз юрган аҳолини ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб қилиш, ҳунармандларниниг ҳуқуқ ва манфаатларини таьминлаш ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишни янада соддалаштирилишига олиб келади.

     Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонунига киритиладиган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қонунчилик технологиялари қоидаларига мувофиқдир ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келади.

       Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиб, 2020 йил 10 ноябрь куни қабул қилинган ва Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 20 ноябрдаги қарори билан маъқулланган.

       Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-653-сон Қонуни 2020 йил 3 декабрь куни қабул қилинди ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилди.

       Бу Қонуннинг 10-моддаси мазмун-моҳиятига кўра, республикамиздаги  Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 6 моддаси (Якка тартибдаги тадбиркорлик)тўртинчи қисми қуйидагича таҳрир қилинди:

        “Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун шогирдларни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир”.

      Бунинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, 2020 йил 3 декабрдан бошлаб республикамизда фаолият кўрсатаётган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари ўз йўналишлари бўйича маҳаллий шароитларидан келиб чиққан ҳолда шогирдлар қабул қилиши мумкин ва уларга шогирдлар сони чекланмайди.

Исканов Аваз Исматович
Республика “Ҳунарманд” уюшмаси
юрисконсульти