"Hunarmand" uyushmasi > Маънавият ва маърифат

Маънавият ва маърифат

2021 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5040 қарорни имзолади.

Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

– «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;
– Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш;
– Тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш;
– Эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
– Аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш;
– Маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш;
– Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Республиканинг барча вилоят ва туманларида, ҳудудларда барқарор ижтимоий ва маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли онгида маънавиятни ошириш мақсадида «Маънавият ва маърифат маскани» яратилади.

Республика “Ҳунарманд” уюшмасида ҳам ушбу йўналишда бир қатор ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг ижтимоий тармоқдаги расмий канали орқали сиз ўзбек тили билан боғлиқ юртимизда ва хорижда юз бераётган энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин!

“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси.

Ёзув асрий анъана. Aргументлар қарама-қаршилиги. “Ёшлар” пресс клубининг навбатдаги сони айнан шу мавзу ҳақида бўлиб ўтади.

25-март куни соат 20:20 да, “Ёшлар” телеканалида томоша қилинг.

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, уни миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш ҳамда давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишда илмий-амалий ёндашувни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинади.

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги.

Танлов учта йўналишда ўтказилади.

Биринчи йўналишида – «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

Иккинчи йўналишда – «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.

Учинчи йўналишида – «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа» илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар бўлган муддат оралиғида ўтказилади ва ғолиблар 21-октабр – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Дарвоқе, уларнинг давлат тилини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари республикамиз миқёсида оммалаштирилади.

Танлов ҳақида (71) 215-51-76, (71) 239-86-99 ҳамда (71) 203-32-32 (ички рақам 232) телефон рақамлари ёки www.til.gov.uz сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти “Энг намунали вазирлик ва идора” Республика кўрик танловини эълон қилади.

  1. босқич, “Энг намунали вазирлик ва идора танлови”да иштирок этиш учун аризалар  ҳар йили 1-июлга қадар Махсус комиссияга тақдим этилади.
  2. босқич, 10-июлга қадар вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар тўплами ўрганиб чиқилиб, муносиб номзодлар сараланади.
  3. босқич, 1-августга қадар сараланган вазирлик ва идораларнинг маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлари жойларга чиққан ҳолда ўрганилиб, баҳоланади. 

Танлов ғолиблари ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тақдирланади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотларни  (97) 542-44-48 рақамидан олишингиз мумкин.

[bvi]