"Hunarmand" uyushmasi > Кулоллар

кулолчилик

Кулоллик, кулолчилик – ҳунар­мандчи­ликнинг лой (гил)дан турли буюмлар (терракота, сопол идиш, қурилиш материаллари ва бошқалар) тайёрлайдиган тури. Кулолликда асосий хомашё – тупроқ. Келиб чиқиши ва таркиби турлича бўлган туп­роқлардан турли хил кулоллик маҳсулотлари тайёрланади. Лой қанча кўп пишитилса, сополнинг сифати шунча яхши бўлади. Кулолликда асосий қурол кулоллик чархи, уста унда идишлар тайёрлайди ва уларга шакл беради. Тайёрланган идиш­лар қуритилиб, хумдонда қиздирилади. Идишларнинг турларига кўра, хумдонлар ҳам турлича (катта-кичик) бўлиши мумкин. Сирланадиган идишлар сирланганидан сўнг яна бир бор хумдонда қиздирилади. Одатда, кулоллар маълум идишлар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган бўладилар (масалан, косагар, кўзагар, кошинпаз, тандирчи ва бошқалар).

кулоллар

Риштон анъанавий кулолчилик мактаби намоёндалари

[bvi]