"Hunarmand" uyushmasi > Янгиликлар > Янгиликлар > Ғиждувон кулолчилик мактаби анъаналарини давом эттириб келаётган уста кулол Абдулла Нарзуллаев билан суҳбат

Ғиждувон кулолчилик мактаби анъаналарини давом эттириб келаётган уста кулол Абдулла Нарзуллаев билан суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол, Нарзуллаев Абдулло Ибодуллаевич «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан тақдирланди. Айтиш лозимки, Абдулло Нарзуллаев яратган кулолчилик буюмларига маҳаллий ва чет эллик ихлосмандларда катта қизиқиш ортиб, миллий санъат намунаси сифатида юқори баҳо берилган. У 100 га якин халқаро кўргазма ва танловларда мувафаққиятли иштирок этган ва…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол, Нарзуллаев Абдулло Ибодуллаевич «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан тақдирланди. Айтиш лозимки, Абдулло Нарзуллаев яратган кулолчилик буюмларига маҳаллий ва чет эллик ихлосмандларда катта қизиқиш ортиб, миллий санъат намунаси сифатида юқори баҳо берилган. У 100 га якин халқаро кўргазма ва танловларда мувафаққиятли иштирок этган ва иштирок этиб келмоқда.

Абдулла Нарзуллаев 1963 йил 22 октябрда Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилган.1990 йилда Бухоро Давлат Педагогика институтини тугатган.

Абдулла Нарзуллаев-Ғиждувон кулолчилик мактаби анъаналарининг давомчиси, Нарзуллаевлар сулоласининг олтинчи авлод вакили.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра   Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол, Бухоро вилояти Нарзуллаев Абдулло Ибодуллаевич «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан тақдирланди

Абдулло Нарзуллаев яратган кулолчилик буюмларига маҳаллий ва чет эллик ихлосмандларда катта қизиқиш ортиб, миллий санъат намунаси сифатида юқори баҳо берилган. У 100 га якин халқаро кўргазма ва танловларда мувафаққиятли иштирок этган ва иштирок этиб келмоқда. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Бадиий Акдемиясига аъзо бўлган.1997 йилдан буён эса Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси.

– 6-7 ёшимдан бошлаб отам, машҳур кулол, уста Ибодулло Нарзуллаевдан кулолчилик сирларини ўрганганман,-дейди А.Нарзуллаев-Ҳозирги кунда сараланган ижодий асарларим дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларида, жумладан: АҚШ, Буюк Британия, Греция, Франция, Германия, Япония, Покистон, Швейцария, Австрия ва бошқа қатор давлатларда намойиш этиб келинмоқда.-Ишқор сири тайёрлаш технологияси бир неча йиллардан бери йўқолиб, Ғиждувонда усталар деярли бундай сирни қўлламай қўйган бир пайтда 10 йиллик  изланишларим ва тажриба натижасида Ғиждувон анъанавий кулолчилиги мактабида яна ишқор сири қўлланила бошланди. Ҳозирда ўнлаб шогирдлари билан янги-янги асарлар яратиб келмоқдамиз.

Абдулло Нарзуллаев қадимий нақшлардан бўлмиш “Меҳроби”, “Паррагул”, “Мадоҳил”, “Лўндагул”, “Доирагул”, “Се доира”, “Дастагул”, “Ду доира”, “Гули бодом”, “Думи бургут”, “Думи мурғ”, “Морак” каби нақш гулларини кенг қўллайди.

Абдулла Нарзуллаев томонидан ташкил этилган Усто Ибодулло Нарзуллаев номидаги Миллий кулолчилик музейида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари кулолчилик марказларидан олиб келинган кулолчилик асарлари намуналари мавжуд. Музей мажмуаси халқаро сайёҳлик дастурига киритилган.

Айни вактда 50 дан ортик шакллар, 100 дан ортиқ анъанавий нақшлардан фойдаланиб келмоқда. Асарларидан намуналар республика ва хорижий давлатлар музейлари ва шахсий тўпламларда сақланади. Абдулло Нарзуллаевнинг фарзандлари Дилноза, Акмалжон, Маҳфузабонулар ҳозирда Нарзуллаевлар сулоласининг 7-авлод вакиллари сифатида отасининг ишларини давом эттириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
“Ҳунарманд” уюшмаси
Ахборот хизмати

Recommended Articles

[bvi]