"Hunarmand" uyushmasi > Янгиликлар > Янгиликлар > Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида анъанавий ҳунармандчилик ва дизайн бўйича амалий машғулотлар ўтказилади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида анъанавий ҳунармандчилик ва дизайн бўйича амалий машғулотлар ўтказилади

         2020 йил 6-11 октябрь кунлари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида анъанавий ҳунармандчилик ва дизайн бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.          Машғулотларни тошкентлик машҳур каштачи Мадина Касимбаева, табиий ранглар бўйича Марғилон Ҳунармандчилик маркази раҳбари Расулжон.Мирзааҳмедов ва дизайн бўйича фэшн-дизайнер, “Maru” бренди асосчиси  Марҳамат Умарова ўтказадилар.          Марғилон…

         2020 йил 6-11 октябрь кунлари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида анъанавий ҳунармандчилик ва дизайн бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

         Машғулотларни тошкентлик машҳур каштачи Мадина Касимбаева, табиий ранглар бўйича Марғилон Ҳунармандчилик маркази раҳбари Расулжон.Мирзааҳмедов ва дизайн бўйича фэшн-дизайнер, “Maru” бренди асосчиси  Марҳамат Умарова ўтказадилар.

         Марғилон шаҳрида ўтказиладиган амалий машғулотлар даврида онлайн тарзда академик Акбар Хакимов ҳамда санъатшунослик фанлари доктори, санъатшунос Бинафша Нодир анъанавий ҳунармандчилик бўйича маърузалари билан иштирок этадилар.

         Марғилон шаҳрида 6 кунлик амалий машғулотлардан кейин қатнашчилар уйларига қайтганларида онлайн тарзда яна 5 кунлик машғулотлар ўтказилади. Бу машғулотларни Сардор Газиев ҳунармандчилик брендларини яратиш, интернет савдо ҳамда бизнес юритиш бўйича ўтказади.   

        Умумий машғулотларда яхши қатнашган ҳунармандларга ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколтхонаси томонидан сертификатлар топширилади. Ушбу машғулотларга Фарғона вилоятидан ташқари Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятларива Қорақолпоғистон Республикасидан ҳунармандлар таклиф этилган.

Уюшма Ахборот хизмати

Recommended Articles

[bvi]