Расулжон Мирзаахмедов Тургунбаевич
Kasbi
Qo'lda gazlamalar to'qish
F.I.O
Расулжон Мирзаахмедов Тургунбаевич
Pasport seriyasi raqami
*********
Tug'ilgan vaqti va joyi
28.08.1973
Fuqoroligi
O'zbekiston
Ma'lumoti
Ўрта махсус
Yashash manzili
Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Ипак йўли кўчаси 133 уй
Faoliyat manzili
Фарғона вилояти Саид Ахмад Хўжа Эшон кўчаси 1 уй
Telefon raqami:
998903034329
E-mail:
ikatrasul@mail.ru
Web sahifasi:
ikat.uz
Shogirdlari soni:
10
Faoliyat turi:
Qo'lda gazlamalar to'qish
Qay biriga ega:
Xalqaro ko'rgazma, ko'rik tanlov, festival g'olibi yoki lauriyati
Uyushmaga birinchi marta a'zo bo'lgan yili:
1998 йил
Davlat mukofotlari
2008 йил “Ўзбекистон белгиси” ва “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10, 20, 25 йиллиги” кўкрак нишонлари.
Yurtimizda o'tkazilgan ko'rgazma-tanlov, festivallardagi ishtiroki
2011 йили март ойида бўлиб ўтган “Ташаббус-2011” Республика кўрик-танлови Фарғона вилоят босқичида фахрли 1-ўрин, Республика кўрик-танловига йўлланма. Республикаси миқёсида эса кўрик танловнинг “Энг яхши оилавий бизнес” номинацияси бўйича ғолиблик. Ҳалқаро “Атлас байрами” фестивали кўрик танловида хунарманд сифатида қатнашиб, 2016 ва 2018 йилги кўрик танлови лаурияти
Xorijiy davlatlarda o'tkazilgan ko'rgazma-tanlov, festivallardagi ishtiroki:
2006-2018 йилларда Америка Қўшма штатлари Санта-Феда ўтказиладиган ҳалқаро хунармандлар кўргазмаси иштирокчиси. Корея, Қувайт, Уммон султонлиги, Франция, Латвия давлатларида ўтказилган кўргазмаларда анъанавий миллий мато тўқимачилигини намойиш этган. ЮНЕСКО шафелигида 2005 йил 5-7 май Бухоро шаҳрида Дунё хунармандлар Кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси хунармандлари кўрик танловининг финал босқичида 2-ўрин ва 3000 АҚШ доллари.
Ustozi haqida (Sulola davomchisi bo'lsa, sulola haqida qisqacha ma'lumot) i
2005 йил Республика "Ташаббус" кўрик танлови ғолиби миллий матолар устаси Мирзаахмедов Турғунбой фарзанди. 9-авлод давомчиси.
Ijodining o'ziga xosligi
Анъанавий мато тўқимачилиги номоёндаси, XX аср бошларида тўқилиш техникаси йўқолиб кетган «Аъло бахмал» матосини қайта тиклаган. 2005 йил ва 2019 йилларда дунёга машхур америкалик дизайнер Oskar De La Renta модалар уйи томонидан у яратган матолардан коллекцияларида фойдаланган.
Ishlab chiqargan mahsulotlari turlari va nomi
Миллий матолар: адрас, атлас, шойи, беқасам, аъло бахмал, хоразмнинг "Турма белбоғи", сурхандарёнинг жанда ва алифи матолари
Qo'shimcha:(agar bo'lsa)
2017 йил 4-9 декабрь кунлари Жанубий Корея Республикасининг Чейжу шаҳрида ўтказилган номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг XII сессиясида «Марғилон хунармандчиликни ривожлантириш маркази» томонидан яратилаётган атлас ва адрас тайёрлашни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероснинг илғор тажрибалар рўйхатига киритилди. Р.Мирзаахмедов томонидан ёзилган “Табиий бўёқлар сири” китоби 2007 йилда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойихаси доирасида нашр этилган. Р.Мирзаахмедов 2009 йил Афғанистоннинг Қобул шаҳрида “Турковус маунтин” фонди тарафидан ташкилланган семинар-тренингда қатнашиб, афғон ҳунармандларига тўқувчилик ва матога гул солиш жараёнларини ўргатди. 2010 йили “Табиий бўёқлар сири” китоби афғон тилига таржима қилиниб, Қобул шахрида ташкилланган тақдимотда қатнашди ва табиий ранглар бўйича 12 нафар ҳунарманд учун семинар ўтқазди. Марғилон тарихи ва маданий мерос объектлари тарихига оид “Марғилон замини жавоҳирлари” китоби 2014 йилда 2000 нусхада нашр этилган. Жанубий Корея Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий Комиссияси хомийлигида 2015 йилда “Табиий ранглар техналогияси” китоби 1000 нусхада ўзбек ва инглиз тилларида нашр этилди.Ислом Каримов номидаги Фонд ўзининг “Йўқотилган жаннатни излаб…” номли янги кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унутилиб бораётган ўзбек читгарлиги санъатини тиклашга ва ривожлантиришга бағишланган кўргазма 2017 йил 30 ноябрдан 20 декабргача Тошкент фотосуратлар уйида Р.Мирзаахмедовнинг узоқ йиллик изланишлари бўлган “Читгарлик сирлари” китоби тақдимоти ўтказилди.ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Марғилон, Нукус ва Қарши шаҳрида ташкил этган ўқув семинарларида табиий бўёқлар устаси сифатида махорат дарслари ўтказган.