Бухорода усто-шогирд амалий санъат маркази очилди

   Бухоро шаҳридаги Эски шаҳар ҳудудида ЮНЕСКО тасарруфидаги XIX асрда қурилган “Жўрабек” карвон саройи қайта реконстру́кция қилинди.

   Жорий йилнинг 2 декабр куни ҳунарманд миниатюрачи рассом Давлат Тошев раҳбарлигида ушбу масканда усто-шогирд амалий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

   Тадбирда ЮНЕСКО, вилоят, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси раҳбар ва ходимлари, уста ҳунармандлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

   Айтиш лозимки, Марказ ҳунарманд Д.Тошевнинг ўз ташаббуси билан қурилиб, унда 20 дан ортиқ шогирдлар миниатюра санъати сир асрорларини ўрганмоқда.

                                                                                                                                                          Уюшма Ахборот хизмати