Ходимларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини янада оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

      Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси мажлислар залида ходимларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган  давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш Маркази кафедра мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Исроилов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар Олий мактаби "Иқтисодий ҳуқуқ" кафедраси мудири М.Қаландарова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси катта ўқитувчиси, адлия кичик маслаҳатчиси Н.Азизовлар тадбиркорлик ва ҳунармандчилик соҳасида қонунчилигимизга киритилган янгиликлар, яъни тадбиркорлар ва ҳунармандларга берилган имтиёзлар, уларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва бу муаммоларни ечиш усуллари ва қонунчилигимиздаги бошқа янгиликлар, шу соҳада содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари хусусида сўз юритишди.

      Давра суҳбатида уюшма раҳбарияти ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимлари ва аъзолари видеоселектор орқали қатнашдилар. 

      —  Бугунги давра суҳбатимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги Фармони ҳамда 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўрсатилган устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ва жамоа ходимларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида бир қатор олимларимизни ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини таклиф этган ҳолда ўтказаяпмиз,-дейди уюшма юрисконсульти Аваз Исканов. — Бу каби тадбирларни ҳудудларда мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказилиш режалаштирилган.

                                                                                                                                          Уюшма Ахборот хизмати