Жазони ижро этиш муассасаларида ҳунар ўргатиш давом этмоқда

     Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда озодликдан маҳрум этилган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали келгусида жамиятга ижтимоий мослашувини, уларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш, иқтидорли маҳкумларни аниқлаш, уларнинг келажакда уста-ҳунарманд бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент  шаҳри, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган 40та Жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни уста-шогирд анъанаси асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди.

     Навоий вилоят Ички Ишлар бошқармасига қарашли 4, 5, 11, 12, 36-сонли Жазони ижро этиш муассасасида ҳам уста-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга тайёрлаш курслари ташкил этилди.

     Жумладан, Зарафшон шаҳридаги Навоий вилояти ИИБ жазони ижро этиш бўлими 12-сон ЖИЭК ҳузурида ташкил этилган “ZARAFSHON BUNYODKOR EKSPORT” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда мазкур колонияда 17 нафар ёшларга ҳунармандчиликнинг “Ёғоч ўймакорлиги”, “Муаллифлик мебелларини тайёрлаш”, “Металдан ясалган буюмлар”, “Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тайёрлаш” фаолият турлари бўйича касб-ҳунарга ўқитилди. Уч ойга мўлжалланган ўқув дастурларига асосан, ўқув машғулотлари тугатилганлиги муносабати билан уста-шогирд анъаналари асосида ҳунар ўрганган ёшларга уюшманинг махсус сертификатлари сертификат бериш бўйича мазкур муассасага борилиб, маҳкумларга сертификатлар топширилди.

     Тадбирда 12-сон ЖИЭК бошлиғи подполкопник И.Ҳайдаров, “ZARAFSHON BUNYODKOR EKSPORT” давлат унитар корхонаси директори И.Рахматов ва "Ҳунарманд" уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Жумаевлар иштирок этишди.                                                                                                                                                     

                                                                                                                                                                                   Ж.Жумаев

                                                                            "Ҳунарманд" уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи