Ўзбекистонда «Naqshbandi Tourism Festival-2019» сайёҳлик анжумани бўлиб ўтмоқда

     31 октябрь — 7 ноябрь кунлари Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида «Naqshbandi Tourism Festival-2019» номли халқаро фестивали ўтказилмоқда. Мазкур тадбир «Hilal Travel» сайёҳлик ташкилоти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида ташкил қилинди.

     «Naqshbandi Tourism Festival-2019» халқаро фестивали доирасида 18 давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШ давлатларидан меҳмонлар ташриф буюрди. Уларнинг орасида жаҳонга машҳур олимлар, фан ва жамоат арбоблари, сайёҳлик ташкилотлар вакиллари бор.

     Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар 5 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абул Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюрди.

     Ушбу фестивалда вилоятдаги  каштачилик, рассомчилик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа йўналишларда фаолият олиб борувчи ҳунармандлар иштирокида зиёратгоҳ атрофида савдо ярмаркалари ташкил этилди.

     Абул Муин Насафий зиёратгоҳида ахборот маркази ташкил этилиб, ахборот маркази зиёратгоҳ ҳақидаги тарқатма материаллар билан таъминланди ва вилоятнинг маданий меросини тарғиб этувчи Мақом чолғу ансамбли ташкил этилди.

                                                                                                                                                 Уюшма Ахборот хизмати