Ўзбек бешиксозлигига бағишланган “Ой ёғдусида айтилган алла” номли янги кўргазма...

     Бугун 2019 йил 5 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Каримов Фонди анъанавий ўзбек бешиксозлигига бағишланган “Ой ёғдусида айтилган алла” номли янги кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

     Кўргазма экспозициясини Тошкент, Марғилон, Андижон, Хива, ва Ғиждувонлик моҳир бешиксоз усталарнинг ижодий ишлари ташкил этади. Шунингдек, лойиҳа экспозициясида бешик яратилишнинг анъанавий жараёни фотосуратларда намоён этилган.

     “Ой ёғдусида айтилган алла” лойиҳаси Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва анъанавий ҳунармандачилигини оммалаштиришга қаратилган. Халқ усталари ижодининг намуналари, уларнинг унсурлари ва ранг-баранг нақшлари томошабинга нафақат милий маданиятимизнинг гўзаллигини, балки ўзбек бешигининг тарихий ва маиший аҳамиятини англаш имконини беради.

     Кўргазма 2019 йил 5 дан 25 ноябргача бўлиб ўтади.

                                                                                                                                          Уюшма Ахборот хизмати