«Turkistan: One Way-One History» халқаро инвестицион туристик форуми бошланди.

     Қозоғистоннинг тарихий шаҳарларидан бири-Туркистонда «Turkistan: One Way-One History» халқаро инвестицион туристик форуми бошланди.

    Унда Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Aфғонистон каби давлатларнинг ҳунармандлари билан бир қаторда  Ўзбекистондан 60 нафарга яқин  моҳир усталар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

    Юртимиздан вакил сифатида иштирок этаётган ҳунармандларимиз таклиф этаётган, қўл меҳнати ва қалб қўридан яралган  ранг-баранг буюмлар ўзига хос жиҳатлари билан ҳаммани эътиборини тортмоқда.

    Қайд этиш жоизки,  маҳоратли усталаримиз яратган ва хорижликларга намойиш этилаётган халқ амалий санъати маҳсулотлари келгусида юртимизда сайёҳликни янада ривожлантириш ва ҳунармандчилик буюмларимизни дунё миқёсида янада машҳур бўлишига хизмат қилади.

                                                                                                                                                    Уюшма Ахборот хизмати