Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича амалга оширилган (9 ойлик) ишлар ҳақидаги маълумот

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноя­бр­даги "Ҳунармандчиликни янада ривожлан­ти­риш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фар­мони халқ амалий санъатини янги босқичга олиб чиқиш билан бирга аҳоли да­­­­­­ромадларининг ошишига туртки бўлди.

     Фармонга кўра ҳунармандларга қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Натижада қисқа давр ичида ҳунармандчиликни равнақ топиши борасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришилди.

     2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинганда қуйидагиларни келтириш мумкин:

     Фармонга қадар “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари сони 9823 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони қарийб 2.8 баробарга оширилди ва 27209 нафарга етказилди (аъзолик муддати тугаган ва аъзоликдан чиқиб кетганлар ҳисобига). 2018 йилда жами 16 883 нафар, 2019 йилнинг 1 октябригача 13106 нафар уста-ҳунармандлар аъзоликка жалб этилди. 2019 йилнинг 9 ойида аъзоликка жалб этиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5.5% ўсишга эришилган (2018 йилнинг 9 ойида 12422 нафар ҳунарманд аъзоликка олинган).

     2018 йил якунига кўра уста-ҳунармандларга бириктирилган шогирдлар сони 23221 нафарга етказилган эди.

     2019 йил 1 октябригача жами 27360 нафар шогирд ҳунармандчиликка жалб этилди. Бу кўрсаткични 2018 йилда жами рўйхатга олинган шогирдларга нисбатан ҳам таққослаганда 17.8% га ўсиш билан бажарилганлигини кўришимиз мумкин.  2019 йил 1 октябрь ҳолатига шогирдлар сони 50581 нафарга етказилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат бюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли Қарори ҳамда ҳудудларга ташриф бўйича белгиланган топшириқлар ижроси:

     Қарорнинг 1-иловаси, 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат бюртмасининг мақсадли прогноз параметрларида бўйича ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига ҳамда ҳудудларга ташриф юзасидан берилган топшириқларга кўра Республика бўйича жами 44 700 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгилаб берилган. 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра аъзо ҳунармандлар ҳисобига 13106 та, шогирдлар ҳисобига 27360 та, жами 40466 та янги иш ўринлари яратилди ёки йиллик режанинг 90.5% и бажарилди.

     2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида қўшимча 140.4 млрд. сўмлик 4364 та лойиҳаларнинг йиғма дастури шакллантирилди. 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 148.6 млрд. сўмлик жами 4016 та лойиҳага кредитлар ажратилди. Буни тижорат банклари кесимида қараб чиқадиган бўлсак: АТБ “Микрокредитбанк” томонидан 6629,20 млн. сўмлик 196 та лойиҳага, АТБ “Агробанк” томонидан 95 770,29 млн. сўмлик 2544 та лойиҳага ва АТ “Халқ банки” томонидан 46 206,90 млн. сўмлик 1 276 та лойиҳага кредитлар ажратилган. 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатидаги маълумотга кўра эса жами 371,3 млрд. сўмлик 11503 та лойиҳаларга кредитлар ажратилган ёки жами ресурсга нисбатан 84,0% ишлатилган. Демак, қолдиқ ресурс 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатида 70,8 млрд. сўмни ёки жами ажратилиши кўзда тутилган ресурснинг 16,0%ини ташкил этади. Бундан келиб чиқадики, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун кредит ресурслари ҳозирги даврда етарли бўлиб, янада кўпроқ қўшимча лойиҳаларни шакллантиришни талаб этади.

     Аъзо ҳунарманд хотин-қизларнинг сони жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 11219 нафарни ташкил этмоқда. Уюшма аъзолига жалб этилган ёш ҳунармандлар (30 ёшгача) сони 8 519 (жамига нисбатан 65% ни ташкил этади) нафарни ташкил этади 2019 йилдаги шогирд хотин-қизлар сони 17 884 нафар.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Уюшманинг 2019 йил 11 февралдаги 16 Ф-сонли буйруғи асосида республика бўйича 45 та ўқув курси ташкил қилиш белгиланди. Шундан 8 та вилоятнинг 25 та туманида 11 хил йўналишда 25 та ўқув курси ўтказилди. Натижада жами 279 та янги иш ўрни яратилди. Яъни ўқиганларнинг 14 нафари уюшма аъзоси, 265 нафари шогирд сифатида рўйхатга олинди.

     Ҳозирги кунгача Тошкент вилоятидаги 7, 13, 22-сонли ЖИЭКларда (жазони ижро этиш колонияси) турли йўналишда ўқитилган 105 нафар, Жиззах вилоятидаги 29, 30, 31-сонли МКда 13 нафар, Бухоро вилоятидаги 17-сон ЖИЭКда 56 нафар, Қашқадарё вилояти 33-сон МКда 5 нафар, ҳозирги кунга ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган жами 179 маҳкумларга “Ҳунарманд” уюшмасининг махсус сертификатлари топширилди. 

     2019  йил 1 октябргача Республика бўйича ҳунармандлар томонидан:

         *   маҳаллий кўргазмалар орқали 465.6 минг АҚШ доллари;

         *   ҳорижий кўргазмалар орқали 1.16 млн. АҚШ доллари;

         *   якка тартибда (тўғридан-тўғри)  2.1 млн. АҚШ доллари;

           тарихий обидалар, маданий объектлар ва туристик маршрутга кирган ҳудудларда ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари орқали 5.6 млн. АҚШ доллари, жами бўлиб 9.3 млн. АҚШ доллари миқдорида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортини амалга оширди ва бунда Уюшма томонидан кўмак берилди.

     Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) орқали ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш ва эришилган натижаларнинг ёритилиши Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси фаолияти, уюшма томонидан амалга оширилган амалий ишлар ҳақида жорий йилнинг 9 ойи даврида Марказий ОАВда (Республика миқёсида) 1931та республика оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Жумладан, телевидениеда 464 та, радиода 199 та, веб-сайтларда 375 та, газеталарида 136 та, Уюшма сайтида 240 та, Уюшманинг facebookдаги саҳифасида 196 та, Уюшма раисининг facebookдаги саҳифасида 186 та, Twitterда 214 та, Instagramда 134 та материаллар  эълон қилинди.

     Шунингдек, Уюшманинг худудий бошқармалари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида 548 та ҳудудий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Хусусан, телевидение 223 та,  радиода 33 та, веб-сайтларда 48та,  уюшма веб-сайтида 157 та, газеталарда 87 та материаллар ҳудудий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

                                                                                                                                                                 Уюшма Ахборот хизмати