Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири металлдан ясалган буюмлар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ–5242-сон Фармонининг 1-иловасида Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхати берилган. Рўйхатда қўлда ясалган металл буюмлар йўналиши ҳам бор.

    Темирчилик ҳунари кишилик жамиятининг энг қадимги даврларида пайдо бўлган. Милоддан аввалги 3—4 минг йилликда Эрон, Месопотамия, Мисрда темирни совуклайин ва қиздириб болғалаб, турли хил аслаҳалар, меҳнат қуроллари ва бошқа буюмлар ясалгани маълум.

    Ўзбекистон ҳудудида темирчилик иши махсус дўконда амалга оширилган. Темирчилик дўконида — ўчоқ, қўра, супа, ўра, чўпкунда; иш қуролларидан сандон, босқон, болға, омбур, эгов, чарх, дам ва бошқалар бўлган. Темирчи темирни оташдондаги ўтга қўйиб қиздиради, металл тобига келиб, оқ тусга киргач, уни сандонга қўйиб, зарур шаклга келгунча болғалайди. Бу ишлар уста, бозғончи ва дамгир томонидан бажарилган. Темирчилик ҳозир ҳам кенг кўламда сақланиб қолган.

    Юртимизда қўлда ясалган металл буюмлар йўналишида фаолият олиб бораётган уста ҳунармандлар жуда кўп. Ана шулардан бири "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси Бухоролик темирчи Шокир Камоловдир. Уста темирчилар сулоласининг 5-авлодига мансуб. Уста асарларидан намуналар дунёнинг кўп музейларидан, жумладан, ЮНЕСКО ташкилоти галериясидан жой олган, халқаро кўрик танловларда (Покистон 1994; Швейцария, 1995; Германия ва Россия, 2002, 2003, 2007; Чехия, 2006; Малазия, 2010;) совринли ўринларини эгаллаган.

     Уста - пичоқ сопларининг хилма-хил турларини ясашда моҳир. Қуш кўринишидаги пичоқ, соплари айнан шу уста қўлида шуҳрат қозонади, унинг пичоқлари, айниқса хорижлик сайёҳларнинг қимматли буюмлари ҳисобланади. У ясаган қайчилар маҳаллий зардўз чеварлар орасида маълуму талош.

                                                                                                                                          Уюшма Ахборот хизмати