Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази”да “Анъанавий ҳунармандчилик ва тадбиркорлик” дастури асосида тадбиркорлик ва бизнесни йўлга қўйиш ҳамда каштачилик ва табиий бўёқлар борасида амалий ва услубий семинар бошланди

      Бугун 2019 йил 10 октябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази”да ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, "Ҳунарманд" уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи билан биргаликда “Анъанавий ҳунармандчилик ва тадбиркорлик” дастури асосида тадбиркорлик ва бизнесни йўлга қўйиш ҳамда каштачилик ва табиий бўёқлар бўйича амалий ва услубий семинарни очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Магдалена Ковалевска, Марғилон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Ғофурова, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедовлар иштирок этдилар .

    Ушбу семинарга республикамизнинг 10та ҳудудидан бир нафардан, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятидан икки нафар, Марғилон Мехрибонлик уйидан 10 нафар, вилоят туманларидан 8 нафар жами 30 нафар хотин-қизлар қатнашмоқда.

    Дастурнинг асосий мақсади аёлларнинг бандлигини таъминлаш, анъанавий ҳунармандчиликда уста-шогирд анъаналарини сақлаш, ёшларга тажрибали тренерлар орқали тадбиркорликни ўргатиш мақсад қилинган. Семинар давомида Сардор Газиев томонидан (Oxus Culture. Ташкент) тадбиркорликни бошлаш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш, махсулотни сифатини кўтариш ва уни экспорт қилиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилади. Тошкентлик машҳур каштачи Мадина Касимбаева томонидан каштачилик бўйича сабоқлар, Расулжон Мирзаахмедов томонидан табиий бўёқлардан сабоқ берилиши кўзда тутилган.

   Ўқув машғулотлари 18 октябргача ўтказилиши кўзда тутилган.

                                                                                                                                                    Уюшма Ахборот хизмати