Таҳлилларда вилоят, туман (шаҳар) фаолияти – муаммолар ва ечимлар

Давлатимиз раҳбарининг ҳақли равишда “танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган фикрлари бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда.   

            Бу борада "Ҳунарманд" уюшмаси  томонидан вилоят бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлар фаолиятини янада ривожлантириш, худудларда фаолият олиб бораётган ходимларни қўллаб қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида жойларда суҳбатлар ўтказилмоқда. Уюшма раҳбарияти, мутасадди ходимлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан худудларда ҳар бир ходим билан суҳбат ўтказилмоқда. Уларнинг фикр мулоҳазалари, фаолият давомида учраётган муаммолар тингланмоқда, таклифлар ўрганилмоқда. Суҳбат жараёнида жойларда ҳунармандлар билан  фаолиятидаги   муаммоларни ўрганиш, бартараф этиш, уларини таҳлил қилиш ва тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш борасида ҳам амалий кўникмалар берилмоқда. Шу билан биргаликда бўлимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, натижаси бўйича тегишли кўрсатмалари ҳам берилмоқда.

 Хусусан, ҳунармандлар фаолиятидаги аниқланган муаммоларни жойида бартараф қилиш чораларини кўриш юзасидан туман марказларига олис бўлган жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам қайд этилмоқда.

            Айтиш лозимки, ходимлар малакасини ошириб бориш ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш устувор вазифлардан биридир. Бу борада суҳбатларда ходимларнинг ўз устиларида ишлаш, яъни ўз касбий билим ва кўникмаларини сифат даражасига олиб чиқиш бўйича тегишли чораларни кўриш бўйича йўл-йўриқлар берилди.

            Умуман олганда мазкур ташкил этилган суҳбатлар бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ўз вақтида тегишли кўрсатмаларни бериб бориш келгусида, албатта ҳунармандларнинг ҳуқуқ ва  манфаатларини уюшма томонидан қўллаб қувватланиши ва ҳимоя қилинишида ўзининг самарасини беради.

                                                                                                                                                                        Уюшма Ахборот хизмати