Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Тожикистон делегацияси вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюрди

            2019 йил 7-9 октябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида аёллар тадбиркорлигини ўрганиш фаолияти юзасидан Тожикистон делегацияси вакиллари Наманган вилоятига ташриф буюрди.

            Делегация аъзолари  навбатдаги учрашуви Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси билан ўтказилди.

            Учрашувда  аёлларни ҳунармандчиликка жалб этиш ва уларга  яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу билан биргаликда аёллар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш борасида семинар ташкил этилди.

                                                                                                                                                             Уюшма Ахборот хизмати