ҚУВAЙТЛИК ИШТИРОКЧИЛAР ҚЎҚОН ҲУНAРМAНДЧИЛИК ФЕСТИВAЛИ ҲAҚИДA

Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивали қувайтлик иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Улар бу борадаги мулоҳазаларини “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига сўзлаб берди.

Жамила Жавҳар, кулол:

- Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва очиқ кўнгиллиги, юртингизнинг чиройи мен каби меҳмонларнинг умр бўйи ёдидан чиқмайди, деб ҳисоблайман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг биз, оддий ҳунармандлар ҳақида «оддий тупроқдан, бир бўлак темир ёки ёғочдан ноёб ва гўзал буюмлар ясаш учун ҳунармандга нафақат машаққатли қўл меҳнати, балки қалб ҳарорати, нозик дид, сабр-тоқат, ўз касбига, ишига чексиз меҳр ва садоқат керак», деган сўзлари барчамизнинг қалбларимизни тўлқинлантириб юборди.

 

Aбдуллоҳ ал-Ҳассан, ҳунарманд (ёғоч ишлари):

- Ўзбекистонда ҳунармандлар учун барча шарт-шароит яратилганининг гувоҳи бўлдик, уларнинг меҳнати қадрланаётгани, соҳа вакилларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган уюшма ташкил етилгани таҳсинга сазовор. Бу бошқа давлатлар учун ибрат намунасидир. Тадбирнинг бу гўзал шаҳарда ташкил етилгани бежиз емаслигини англаб етдим. “Устоз-шогирд” анъаналари, ҳунармандларнинг оилавий сулолалари, касб сир-асрорлари аждодлардан авлодларга етказиб келинаётгани Қўқон чиндан-да “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвонга лойиқлигини кўрсатмоқда.

 

Муна ал-Aяда, кулол:

- Менимча, фестивал кунлари Қўқонга келган ҳар бир киши ўзини ертаклар шаҳарчасига тушиб қолгандек ҳис қилди. Хусусан, риштонлик кулол Равшанбек уста анжуманга оғирлиги 80 килограмм, диаметри 1,2 метр бўлган улкан сопол лаган олиб келгани, бағдодлик ҳунарманд Бахтиёр уста томонидан узунлиги 4,7 метр, баландлиги 3,5 метр келадиган елканли кема ясалгани Ўзбекистонда ҳунармандларга кенг имкониятлар яратилганини намоён етди. Фурсатдан фойдаланиб, Қўқон шаҳри “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақомига сазовор бўлгани билан Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини, жумладан, шаҳар аҳлини чин қалбдан табриклаб, мамлакатингизга доимий тараққиёт, фаровонлик ва осойишталик тилайман. Юртингизга қилган сафарим бир умр ёдимда қолади.

                                                                                                                                                Манбааhttp://jahonnews.uz