Тўртинчи авлод вакили рехтагар уста Муродулло Мамуров

    ХIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошида Қуйи Зарафшон воҳаси шаҳар ва қишлоқларида тўқимачилик, зардўзлик, заргарлик, мискарлик, темирчилик, чўянгарлик, рехтагарлик, чармгарлик, этикдўзлик, маҳсидўзлик, кавушдўзлик, кулолчилик, бешиксозлик, сандиқсозлик, каби  ҳунармандчилик соҳаларида фаолият кўрсатган минглаб уста ҳунармандлар аҳолининг кундалик турмушида зарур бўлган турли-туман маҳсулотларни тайёрлаганлар.

     XIX асрннг иккинчи ярми XX аср бошида металлни қайта қуйиш соҳаларидан бири рехтагарлик бўлиб, улар манқал, катта-кичик қўнғироқлар, довот, тугма, усмажўшак, сурмадон, узук, узанги, камар тўқалари, чойжўш ва офтобалар учун даста ва қуббачалар, зулфин ва тўқмоқчалар тайёрлашгган.1920 йилга қадар Бухоро шаҳрида 100 дан ортиқ рехтагар ва 60 дан ортиқ рехтагралик дўкони бўлиб, улар шаҳарнинг Зангуласози бозорида жойлашган эди.

     Бугунги кунда ҳам Бухорода рехтагар усталар фаолият олиб бормоқда. Улардан бири тўртинчи авлод вакили Муродулло Мамуровдир.

                                                                                                                                                              Уюшма Ахборот хизмати