Бухоролик саньат мактаби ўқувчиси серғайрат Жасмина

     Бухоро шаҳридаги ихтисослаштирилган саньат мактаби ўқувчиси Жасмина Ҳасанова тасвирий санъат йўлида иқтидорли ёшлардан. Ёшлигидан тасвирий саньатга қизиқиб “Баркамол авлод марказида устозларидан саньат сирларини ўрганди. Айни пайтда саньат мактаби ўқувчиси Жасмина ҲасановаКелажак билимдони,Ер курасида тинчлик бўлсин, Менинг Ўзбекистоним , “Камалак юлдузлари республика танловларида ўз иқтидорини намоён қилиб ғолиб бўлган.     

    Жорий йилда дастгоҳли ранг тасвир йўналишида бўлиб ўтган халқаро танловларида “Россия кубоги” ғолиби, Минск шаҳрида ўтказилган “Золотая пчёлка” танловида ишлари юқори баҳоланиб танлов лауреати номига сазовор бўлган. Май ойида Хива шаҳрида “Ўзбекистон  баҳори” фестивалида  ўз асарлари билан иштирок этиб санъат йўналишининг фестиваль ғолиби бўлди.

 -  Қадим Бухоронинг тарихий обидаларни кузатаман ва қоғозга тушириб уларга ранг бериб жило бераман бу менга янада илҳом беради. Обидалар бағрида ижодий ишлар олиб бориш пайтида Бухорога ташриф билан келган сайёҳлар билан маҳорат дарслари олиб бораман дейди Жасмина.

                                                                                                                                                   Уюшма Ахборот хизмати