Медиа-тур доирасида журналистлар Қўқон эркин иқтисодий зонасида корхоналар фаолияти билан танишишди

Медиа-тур доирасида журналистлар Қўқон эркин иқтисодий зонасида корхоналар фаолияти билан танишишлари учун брифинг ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Қўқон эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармони тадбиркорларга янада кен имконият яратди.Қўқон эркин иқтисодий зонаси умумий майдони 709 гектарни ташкил этмоқда. Биринчи ҳудудда фаолият кўрсатиб турган тадбиркорлик субъектлари , саноат корхоналари жойлашган бўлса, иккинчи ҳудуд бўш турган дашт ер-майдонларидан иборат. Учинчи ҳудуд Қўқон шаҳри ичидаги Механика ҳамда Суперфосфад заводлари сингари 4 корхона майдонида жойлашган. –Инвесторлар томонидан таклиф этилган 94 йирик лойиҳаларнинг 78 тасига маъмурий кенгаш томонидан ижобий хулосалар берилганлиги шулардан 13 таси хорижий инвесторларнинг йирик лойиҳаларидан иборат эканлиги ҳақида журналистларга “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Дилшоджон Раҳмонов ахборот берди.

Шундан сўнг, журналистлар Қўқон эркин иқтисодий зонасида корхоналар фаолияти билан кенг таништирилди

 

 

Уюшма Ахборот хизмати