Халқаро ҳунармандчилик фестивали Матбуот марказида Халқаро ҳунармандчилик фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27 август куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Халқаро Ҳунармандчилик фестивали олдидан марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирокида ўтказилган пресс-тур доирасида фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Брифингда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов журналистларга фестивалга кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди. Унда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, тарихий обидаларнинг таъмирланиши, фестиваль иштирокчиларини жойлаштириш учун тайёрланган меҳмонхоналар, ташкил этиладиган кўргазмалар ҳақида маълумот берилди.

Матбуот марказида уста ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати