Халқаро Ҳунармандчилик фестивали олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди

Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари илк бор ўтказилаётган Халқаро Ҳунармандчилик фестивали олдидан марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Фестиваль Матбуот маркази ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу пресс-тур дастури 27-28 август кунларини ўз ичига олди.

Журналистлар икки кун давомида Қўқон шаҳрида халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишларининг бориши ҳамда вилоятда ижтимоий иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

 

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати