“Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан "Мен ҳам ҳунарманд бўламан" шиори остида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг энг чекка худудларидаги мактабгача таълим муассасаларида "Мен ҳам ҳунарманд бўламан" шиори остида туркум тадбирларни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирлар "Ҳунарманд" уюшма аъзоси бўлган миллий қўғирчоқ усталари ва қўғирчоқбозлар иштирокида байрамона руҳда ўтказилиши назарда тутилган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 22-сон МТМда "Мен ҳам ҳунарманд бўламан" шиори остида туркум тадбир ташкил этилди ва болажонларга миллий қўғирчоқлар, рангли қаламлар, пластилин ва буёқ китоблар тақдим этилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати