Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларнинг яна бири Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур ва Олмазор туманларида ўтказилди

     "Ҳунарманд" уюшма ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур ва Олмазор туманларидаги ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизлар учун уста-шогирд анъаналари асосидаги ўқув курслари ташкил қилинди ҳамда бу ўқувлар икки ой давомида фаолият юритди. Ўқув курслари гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналиши бўйича олиб борилиб, унда тажрибали усталар 30 нафар шогирдга тикувчилик сирларини ўргатишди.

      Мазкур ўқувларнинг аёллар учун катта аҳамиятга эга бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўқув курсларининг якунида Уюшманинг махсус сертификатлари билан тақдирланган хотин-қизлар ушбу ўқувлар учун ўзларининг миннатдорчилигини билдириб, ҳунар ўрганишнинг ўзлари ва оилалари учун катта аҳамиятга эга бўлганини билдирди. Тикувчилик ҳунарини тўлиқ ўзлаштирган Д.Норова Ш.Умарова “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, ўз ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйди. 28 нафар хотин-қиз эса уста-ҳунармандларга бириктирилиб, шогирд сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Уюшма Ахборот хизмати