Қорақалпоғистон Республикасида миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар йўналишида фаолият олиб бораётган уста-ҳунарманд Алламбергенова Махада Қудайбергеновна

        Алламбергенова Махада Қудайбергеновна 1962 йил 8 майда Тахтакўпир туманида туғилган. Нукус шаҳри яшайди. М. Алламбергенова 40 йилдан буён рассомчилик билан шуғулланиб келади. 2017 йилдан “Ҳунарманд” уюшмасига миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар йўналиши бўйича аъзо.

    Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ўз ҳунар сирларини ўргатиб  келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, устанинг шогирдлари 100 нафардан ортди. Уларнинг 20 нафардан зиёди уста ҳунарманднинг йўлини давом эттирмоқда. М.Алламбергенова юртимиз ҳамда халқаро кўргазмалар иштирокчиси.

 

Уюшма Ахборот хизмати