Алихўжаев Рахматхўжа ҳунармандлар сулоласининг 7 авлод давомчиси

         Алихўжаев Рахматхўжа 1952 йил 6 мартда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани туғилган. XVII аср охири XVIII аср бошларида Шаҳрихон пичоқчилик санъатига асос солган пичоқчи уста Исмоилхўжа сулоласининг 7 авлод давомчиси. 

      Алихўжаев Рахматхўжа анъанавий пичоқчилик ҳунарини отаси анъанавий пичоқчи уста Убайдуллаев Алихўжадан ўрганиб, авлодларидан сақланиб келган маҳоратни ва замонавий усулларни уйғунлаштирган ҳолда ўз ижодий намуналари: қилич, пичоқ, ханжар, қайчи хамда уларнинг тиғи ва дасталарига безак бериб ўз ижодини бойитиб келмоқда.

       Р.Алихўжаев бугунги Ўзбек миллий пичоқсозлик санъатининг энг йирик ва нуфузли марказларидан бири 200 йиллик тарих анъанасига эга Шаҳрихон миллий пичоқсозлик мактабининг етук вакили ва амалий сардори. Устанинг анъанавий ва бетакрор сайқал берилган “Кумуш сарбаста”, Бриг сарбаста”, “Суқма”, “Чилмиха” дастали “Қайқи”, “Қозоқча”, “Толбарги” ва бошқа турдаги пичоқлари  қўшни республикаларга ҳамда  Япония, Арабистон, Туркия, Германия, Ҳиндистон, Америка каби хорижий давлатларга халқаро, бадиий кўргазмалар, савдо ярмаркалари ва хусусий савдогарлар орқали ўзбек миллий пичоқчилик санъати намунаси сифатида тарқалмоқда.

      “Эшон ака пичоқлари” номи билан элга машҳур бўлган Р.Алихўжаев пичоқлари бугунги ёш усталар орасида юксак дид, беқиёс маҳорат, касбга муҳаббат ҳамда буюк қадриятлар рамзи бўлиб қолмоқда. Р.Алихўжаев қадимий ота-боболар анъанасини сақлаб қолган ҳолда дастаси табиий қўтос ва кийик шохларидан, илик суякларидан қоплаб уларга садаф кўзлари билан сайқал бериб Шаҳрихон пичоқсозлик мактаби ривожига улкан хисса қўшиб келмоқда.

 

Уюшма Ахборот хизмати