Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида ҳунарманд Қудратов Зафаржон устозлигида “Уста-шогирд” мактаби ташкил этилди

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 5242-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида,

 

       "Ҳунарманд" уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг июнъ ойидан Тошкент шаҳар Олмазаор тумани Олтинсой кўчасида жойлашган “Ёшлар меҳнат гузари”да ҳунарманд Қудратов Зафаржон устозлигида “Уста-шогирд” мактаби ташкил этилди.

    - Ушбу уста-шогирд мактабида 10 нафарга яқин ҳунармандчиликка кўникмаси, қизиқиши бор ёшлар бириктирилди, - дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳодир Суюнов.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати