27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Уюшма фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистлар "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди

      2019 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Миллий Матбуот Маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сон қарорида фестивалга тайёргарлик кўриш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижросига қаратилган матбуот анжумани ташкил этилди.

    Матбуот анжумани Давлатимиз раҳбарининг Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди. Шогирдлар тарбияласа, қанча ёшлар ҳунарли бўлади, ўз тадбиркорлигини очиб, даромад топади, - деган сўзлари билан бошланди.

      Тадбирда "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Тохирович Абдуллаев Муҳтарам Президентимизнинг яна бир тарихий 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарорларининг қабул қилиниши ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган яна бир эътибор намунаси эканлигини таъкидлаб, биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалини юқори савияда ташкил этиш мақсадида уюшма ҳамда тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликда тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқдалигинип гапириб ўтди. Жумладан Уюшма раиси ўз сўзида қуйидагилар ҳақида ахборот берди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танлов ўтказилди. Танловда профессионал ижодкорлар билан биргаликда ёшлар айниқса, коллеж ҳамда мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди.

      Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда фестиваль веб-сайтини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилларида http://handicrafters.uz яратди. Веб-сайтда фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Веб-сайт яратилганлиги ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига хат қилинди, улар орқали Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихона ва ваколахоналарига маълумот берилди. Фестивалда иштирок этишни истаган хорижлик ҳунармандлар ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза беришлари ва рўйхатдан ўтиш имкониятлари яратилди. Бугунги кунда веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш жараёнлари якунланиш арафасида.

    Фестивалда 75 дан ортиқ хорижий давлатлардан 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари, санъатшунос - олимлар ва ҳунармандларнинг иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан, Африка минтақасидан 10 нафар, Европа минтақасидан 35 нафар, Осиё ва Тинч Океани минтақасидан 95 нафар, Шимолий Америка ва Жанубий Америка минтақаларидан 10 нафардан ҳунармандлар иштироки кўзда тутилган. Бундан ташқари, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан 20 нафар ҳунарманд иштирок этиши мўлжалланган. Фестивалда ҳунармандчилик ва маданий-гуманитар соҳаларда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари ва давлат арбобларидан иборат фаҳрий меҳмонларнинг таклиф этилиши ҳам назарда тутилган. Бу борада Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг чет давлатдаги элчихоналари ҳамда бевосита ҳамкор ҳунармандчилик ташкилотлари билан тизимли фаолият олиб борилди.

  Ҳозирги кунда фестивалга қатнашишга қизиқиш билдириб фестивалнинг расмий веб-сайти (handicrafters.uz) ва Уюшманинг электрон почта манзили (hunarmand-1997@mail.ru) орқали рўйхатдан ўтган ҳамда Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан юборилган қатнашувчилар сони 55 та давлатдан 380 нафардан ошди. Рўйхатдан ўтиш 30 июнгача давом этади.

      Биринчи Халқаро Ҳунармандчилик фестивалда юртимиздан 1000 дан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар ўз шогирдлари билан иштирок этади.“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан бу борада уюшманинг худуддий бошқармалари билан биргаликда 840 нафар ҳунармандлар ҳақида маълумотлар шакллантирилди.

      Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Миллий телерадиокомпания билан биргаликда фестиваль ҳақида уч тилда реклама ролиги яратилди. Бугунги кунда ушбу реклама ролиги Миллий телерадиокомпания тасарруфидаги телеканаллар орқали намойиш этилмоқда.

     Ҳозирги кунда хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун янги реклама ролиги устида Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан иш олиб борилмоқда. Янги реклама ролиги тайёр бўлиш арафасида.

      Фестивалда "Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий - амалий конференцияси ўтказилади. Конференцияни ташкил этиш бўйича Академик Акбар Ҳакимов бошчилигида ижодий гуруҳ иш олиб бормоқда. Конференцияда  соҳага оид 25 та давлатдан 40 нафарга яқин хорижий ва маҳаллий олимлар иштироки режалаштирилган. Бугунги кунда фестиваль  веб - сайти орқали 40 нафарга яқин хорижлик олимлар конференцияда иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтиб тезислар тақдим этди. Уларнинг ҳар бири ҳақидаги алоҳида маълумотлар шакллантирилди. Рўйхатдан ўтиш 30 июнгача давом этади.

       Шунингдек, конференцияда 200 нафардан ортиқ маҳаллий соҳага оида илмий татқиқотлар олиб бораётган олимлар ҳамда илмий изланувчилар, санъатшунослар талабалар иштирок этиши ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан уч тилда "Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари" номли альбом каталог тайёрланмоқда. Ушбу альбом каталогни тайёрлашда соҳага оид академик ва профессор олимлар жалб этилган. Альбом каталогни "Ўзбекистон" нашрётида чоп этилиши борасида   иш олиб борилмоқда.

      Фестиваль дастури 6 кунга мўлжалланган бўлиб, унда хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция ҳамда фольклор-этнографик гуруҳларининг чиқишлари, турли халқ ўйинлари, театр томошалари, анъанавий кураш, чавандозлик, қўғирчоқбозлар ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, палов тайёрлаш, ўзбек анъанавий мусиқа ва рақс концерт дастурлари ўтказилиши кўзда тутилган.

      Асосий тадбирлар Худоёрхон ўрдаси ва унга туташган Қўқон шаҳридаги марказий  истироҳат боғи ҳудудида бўлиб ўтади, унда ҳунармандлар шаҳарчалари, тарихий ўтмишни ифодалаган зарур безаклар билан тайёрланади. Фармон ва Қарор ўз навбатида,  “Ҳунарманд” уюшмаси зиммасига бир қатор муҳим вазифалар ва улкан масъулиятни юклайди.Унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Давлатимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш ва кўрсатилган юксак эътиборнинг қадрига етиш, халқимиз олдидаги бурчимизни астойдил адо этиш бизнинг бош мақсадимиздир.Халқимизнинг асрлар бўйи қилган ижодий меҳнати натижасида яратилган ва яратилаётган ўзбек халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатини кўз қорачиғидек асраш, уларни келгуси авлодларга етказиш, ёшларга ўргатиш орқали уларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маданиятли кишилар қилиб тарбиялаш хам асосий вазифаларимиздан хисобланади.

   “Ҳунарманд” уюшмаси Уставидаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш, ҳунармандчиликни аҳоли ўртасида оммалаштириш ҳамда Уюшманинг барча ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилаётган  тадбир, лойиҳа ва кўргазмаларни кенг жамоатчиликка таништиришда оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Уюшма Ахборот хизмати республика телеканаллари, газета ва журналлар, маҳаллий веб-сайтларида амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар ва фаолиятдаги долзарб масалаларнинг ёритилишида ОАВ билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган ва улар  мунтазам ёритиб борилмоқда.

     Шундан сўнг, Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида хорижий ва маҳаллий хунармандлар иштироки тўғрисида “Ҳунарманд” уюшмаси раис ўринбосари Акобир Азимович Ҳакимов, "Ҳунарманд" уюшмаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Аллаков Uzcraft.сом номли интернет дўкон тақдимоти, Ҳунарманд” уюшмаси қошида ташкил этилган “Craft and Art” маъсулияти чекланган жамияти фаолияти тўғрисида Зафарбек Акбаров Эргашбоевич сўзга чиқиб ахборот бердилар.

       Матбуот анжумани якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Уюшма фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистлар "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан  эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати