“Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 июнь куни  Нукус шаҳридаги Савицкий музейи ёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида аънанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси У.Абдуллаев, Қорақалпоғистон Савдо-саноат палатаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси "Ҳунарманд" бошқармаси бошлиғи Д.Алламбергенова, Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ташкилий қўмитаси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикасидаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Кўрик-танлов якунига кўра "Энг яхши ҳунарманд" йўналиши бўйича  I-ўринни Шўманой туманидан ҳунарманд Матрзаева Розалия, II-ўринни Қўнғирот туманидан ҳунарманд Мадиярова Зияда, III-ўринни Қонликўл туманидан  ҳунарманд Алимбетова Байрамгуллар қўлга киритди. Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларига ҳамда иштирокчиларга кўрик-танловнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломларини тантанали равишда топширилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати