Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади

Бугун 7 июн куни   Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019”  Халқаро инвестиция  форуми ўз ишини бошлади.

            Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуманда вилоятнинг инвестицион салоҳияти намоён этилади ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ташкил этилади.

                 Форумда Ҳиндистон, Хитой, Италия, Эрон, Россия, Бирлашган Араб Амирлиги, Озарбайжон, Миср Араб Республикаси, Германия, Франция, Австрия, Қувайт ва бошқа давлатлардан 300 га яқин хорижий компаниялар вакиллари қатнашмоқда.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати