Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига ташрифида берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 6 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайхо Маҳкамова раислигида йиғилиш ўтказилди.

         Йиғилишда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари (хотин-қизлар қўмитаси раислари), "Ўзбекипаксаноати" уюшмасига кирувчи корхоналар раҳбарлари, "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоятдаги туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари қатнашди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари доирасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёнида ҳунармандчилик ва ипакчиликни ривожлантириш орқали янги ишчи ўринлари яратиш вазифаси юклатилган эди.

         Йиғилишда З. Маҳкамова "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармасига вилоятдаги мавжуд 1032 та МФЙларда фаолият олиб бораётган расмий ҳунармандлар ҳамда норасмий ҳунармандлар рўйхатларини шакллантириш, ҳунарманд аёлларга имтиёзли кредит олувчи аёлларни аниқлаш ва уларни ҳам рўйхатини шакллантириш лозимлигини таъкидлади.

 

Уюшма Ахборот хизмати