Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган Халқаро ислом санъати ва маданияти фестивалида қатнашиш учун Ўзбекистон вакиллари таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси маълумотига кўра, Путраджая шаҳри маъмурияти томонидан 2019 йил 25-28 июль кунлари "Ислом дунёси мусиқа ва вокалининг улуғворлиги" мавзусида бўлиб ўтадиган Халқаро ислом санъати ва маданияти фестивалида (PIIACUF) қатнашиш учун Ўзбекистон вакиллари таклиф этилмоқда.

Фестиваль 2013 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Табдирда доимий равишда "Ҳунарманд" уюшмаси ўзбек халқ амалий санъати намойиши билан қатнашиб келган.

Фестивалда Малайзия, Индонезия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Қувайт, Жазоир, Эрон, Хитой, Тунис каби давлатлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбир 5 йўналиш:

  1. Миллий стенд;
  2. Амалий санъат кўргазмаси;
  3.  Маданий дастур намойиши;
  4.   Азон айтиш мусобақаси (1 киши);
  5.  Анъанавий болалар ўйинларини намойиш этиш бўйича ўтказилади.

Мазкур тадбирда қатнашиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар (халқаро авиачипталар, турар жой, овқатланиш, маҳаллий транспорт вахоказо) қатнашувчилар томонидан қопланади. Фестивалда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш ва кўргазма жойи бепул.

Ҳурматли ҳунармандлар, Сиздан юқорида кўрсатилган тадбирда иштирок этиш истаги бўлса, +998712798075 рақамига қўнғироқ қилишингиз, "Ҳунарманд" уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бошқармаларига ёки ulugbeknabiev0502@mail.ru электрон почталарига мурожаат этишингиз мумкин.

Уюшма Ахборот хизмати