"Ташаббус-2019" кўрик-танловининг Фарғона вилоятида ўтказилган туман босқичларида ҳунармандлар иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман(шаҳар) босқичлари бошланди. Кўрик-танловда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фeрмeрлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар иштирок этмоқда. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа бир қатор идоралар кўмагида ташкил этилмоқда.

 Фарғона вилоятида ҳам “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари Бағдод,Бешариқ,Данғара,Бувайда,Олтиариқ,Қўштепа,Тошлоқ,Язявон,Риштон, Сўх,Фурқат туманларида ўтказилди. Танлов доирасида иштирокчилар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўрик-танловда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар жумладан, ёш тадбиркорлар иштирок этди.

            - Кўрик танловининг Низоми асосида баҳолаш принципларидан келиб чиқиб барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди хамда ташкилотчилар томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирландилар ва вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар, дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи Р.Мирзаахмедов.

            2019 йилнинг 9-16-май кунлари Ўзбекистон, Қува,Учкўприк,Фарғона тумани, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Қувасой шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Уюшма Ахборот хизмати