"Ҳунарманд" уюшмасининг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди

"Ҳунарманд" уюшмасининг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятдаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

 - Учрашув давомида нуронийлар тинч-осойишта ҳаётнинг, огоҳликнинг қадри, фаровон турмушнинг ҳикмати, фидойилик каби инсонийлик фазилатлари хусусида  сўзлаб берди,-дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи Хуршид Яҳёев.

– Ўтган кунларни эслаш биз учун жуда оғир. Ўша азобли кунларнинг ортда қолганлиги рост бўлсин. Ҳеч қачон уруш бўлмасин. Шундай дориломон кунларга етказганингга шукр,-дейди суҳбатда  Кубаро Бобоева.

Учрашувда Бухоро вилоят бошқармаси томонидан 10 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари берилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати