Навоий шаҳрида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида аънанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Навоий шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ҳеч кимга сир эмас, “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг ўтказилишидан асосий мақсадларидан бири, юртимизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, соҳа вакиллари эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилишдир, танлов, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтиришга, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга ҳамда уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эгадир.

- “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг шаҳар босқичида ҳунармандлар ўртасида ўзаро беллашган ва энг муносиб деб топилган, 3 нафар қатнашчилар танловнинг фахрли 1, 2, 3 ўринларга муносиб кўрилди,-дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Навоий вилояти бошқарма бошлиғи Ж.Жумаев.- Кўрик-танловда кулолчилик соҳасидаги ҳунармандлар, новдалардан буюмлар тайёрлаш, ўйинчоқлар, миниатюра, зардўзлиқ, ёғочга ишлов бериш орқали турли асарлар яратиш билан шуғулланаётган ҳунармандлар ўз маҳсулотлари кўргазмаларини намойиш этишди.Мазкур кўрик-танловда фахрли биринчи ўринни эгаллаган Латофат Ҳусанова билан суҳбатлашганимизда бир неча йиллик самарали фаолияти бугунга келиб муносиб кўрилганидан ўз миннатдорчилигини билдириб, бу танловда иштирок этиш учун пухта ҳозирлик кўрганини, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилишини” маълум қилди.

Кўргазма доирасида йиғилганларга иштирокчилар томонидан маҳорат дарслари намойиш этилди.

Кўрик-танлов ғолиблари  1, 2, 3-даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Уюшма Ахборот хизмати