“Ташаббус-2019” кўрик-танлови Нурота туман босқичи якунланди

Нурота шаҳри маркази “Чашма” зиёратгоҳи мамуасидаги “Нурота” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Нурота туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, вилоят “Ҳунарманд” бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ва бошқа бир қатор идоралар ҳамкорлигида ташкил этилди.

- Бугунги кунда Нурота туманида 215 нафардан ортиқ ҳунармандчилик субъектлари фаолият кўрсатмоқда, - дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Навоий вилоят бошқарма бошлиғи Ж.Жумаев. -Танлов доирасида иштирокчилар каштачилик, тош ўймакорлиги, ёғоч ва сополдан тайёрланган идишлар, терига солинган расмлар намойиш этилди.Танловга эътиборлиси маҳаллий аҳоли билан биргаликда кўп сонли ҳунармандчиликка иштиёқманд ўқувчи ёшларлар ҳам ташриф буюришди, асосийси бу танлов ёшларга олам-олам қувонч бағишлаши билан биргаликда ҳунармандчилик фаолиятига иштиёқ уйғонди, ҳунармандларнинг бугунги кунда давлатимиз томонидан алоҳида эътиборда эканлигига бевосита шоҳид бўлишди. Ғолиблар кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.

Тантана якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати