Уюшмага қандай аъзо бўлиш мумкин?

                               I. Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” Уюшмасига аъзо бўлиш.

1.1. Уюшмага Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ҳунармандчилик маҳсулотлари яратаётган, Уюшма Бадиий кенгаши қарори билан аниқланган ҳунармандчилик йўналиши кўрсатилган, уставни тан олган, аъзоликка қабул қилишдаги ва аъзолик вақтидаги бадалларни тўлашга рози бўлган, Уюшма фаолиятида фаол қатнашиш истагини билдирган, аъзоликка қабул қилиш вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари аъзо бўлиши мумкин.

1.2. Уюшмага аъзо бўлиш уюшма раиси номига ёзилган ариза орқали амалга оширилади. Ариза 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва ариза муаллифига маълум қилинади.

1.3. Аризани Уюшма Бадиий кенгаши кўриб чиқади, тасдиқланган ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишларига асосан ҳунар турини аниқлаб қарор чиқаради.

1.4. Уюшма аъзолигига қабул қилинганлик ҳолати, белгиланган аъзолик тўлов бадаллари тўлангандан кейин махсус гувоҳнома бериш орқали тасдиқланади.

1.5. Ўзбекистон Республикаси халқ ҳунармандчилиги санъати соҳасига кўп йиллар давомида катта ҳисса қўшган халқ усталари ва ҳунармандлари, шунингдек 10-15 йилгача ҳунармандчиликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган уюшма ходимлари уюшма Бошқарув Кенгашининг қарорига асосан Уюшманинг фахрий аъзолари деб эътироф этилишлари мумкин.

1.6. Уюшмага қабул қилинган аъзога Бадиий Кенгаш қарори, йиллик аъзолик бадали  тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Уюшма ва ҳунарманд ўртасидаги шартнома ва ягона шаклдаги аъзолик гувоҳномаси берилади.Уюшма аъзолигига қабул қилишда йиллик аъзолик бадали энг кам иш  ҳақининг 1 баробаридан 6 баробари миқдорида тўланади.

1.7. Уюшма аъзолигидан чиқиш ихтиёрий тартибда аъзонинг аризасига асосан тегишли равишда уюшма раиси ёки худудий бўлинмалари раҳбарларининг қарори билан амалга оширилади. Аъзоликдан маҳрум қилиш уюшманинг тегишли Кенгаш раиси ёки худудий бошқарма бошлиқлари томонидан амалга оширилади. Аъзоликдан маҳрум бўлиш уюшманинг устави талабларини қўпол равишда бузган ёки аъзолик бадалларини ўз вақтида тўламаган аъзоларга нисбатан кўлланилади ва Уюшма раиси, бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга  оширилади.

1.8. Аъзоликдан чиқаришда шахс томонидан муқаддам тўланган кириш ва аъзолик бадаллари, шунингдек, Уюшма эгалигига берилган мулк ва маблағлар қайтарилмайди.

1.9. Уюшма аъзолари ҳисоби улар жойлашган жойларда Уюшма ва унинг худудий бошқармалари томонидан олиб борилади.

 

II. Уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари:

 

 - Уюшма аъзолигига қабул қилишга рад жавобини олганда ёки Уюшма аъзолигидан чиқарилганда бундан норози бўлган тақдирда, бу ҳақда шикоят билан Уюшма раҳбар органига мурожаат килиш.
 - Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтиб якка тадбиркор сифатида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш;
 - ижод эркинлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва буюмларни мустақил сотиш ва ўзларининг ижодий устахоналари, савдо дўконларини очиш;
 - Уюшма томонидан кўрсатилаётган барча турдаги хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланиш;
 - республика ва халқаро ижодий уюшмалар томонидан ташкил килинган тадбирларда қатнашиш;
 -Уюшма аъзолигидан чиқмоқчи бўлган ҳунармандлар аъзолик даври учун мавжуд аъзолик бадалларидаги қарздорлигини тўлагандан сўнг, уларнинг аъзолик гувоҳномаси бекор қилинади;
 - Уюшма аъзолари қонун хужжатларида белгиланган имтиёзларга эга бўлади.

 

III. Уюшма аъзоларининг мажбуриятлари:

 

 - таъсис хужжатларида ва ушбу уставда белгиланган талабларга амал килиш ва олган мажбуриятларини бажариш;
 - уюшма фаолиятини амалга оширишда иштирок этиш;
 - белгиланган аъзолик бадалларини ҳар йил ўз вақтида тўлаш;
 - Уюшма томонидан ўтказиладиган кўргазмалар, турли тадбирларда фаол иштирок этиш;
 - Уюшма аъзолари чет давлатларда ўтказиладиган халқаро тадбирларда, кўргазма ва семинарларда ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этиши ҳақида Уюшма раҳбарини хабардор қилиш;
 - "Уста-шогирд" мактабларини ташкил этиш ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш;
 - Ижтимоий тадбирларни ўтказишда Уюшма фондини халқ амалий санъати маҳсулотлари билан тўлдириш;
 - Уюшма аъзолари Уюшмага тўланган аъзолик бадалларига бўлган хуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар Уюшма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, Уюшма эса ўз навбатида ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
 - Уюшма аъзолари ўзларининг мол-мулклари билан ишлаб чиқаришни ва Уста-шогирд" мактабларини ташкил қилишади ва иштирок этишлари мумкин,
аъзолар "Уста-шогирд" мактаблари ташкил килиш учун берилган мол-мулкни истаган пайтда олиб чиқиб кетиши мумкин.
 - Уюшма аъзоси тадбиркорлик фаолиятини фақат ўрнатилган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширади.

 

IV. Уюшма аъзоларининг тадбиркорлик фаолияти хусусиятлари:

 

 - Халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик билан шуғулланаётган шахсларнинг "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси сифатида қабул қилиниши хунармандга, халк амалий санъати устасига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга тўғридан тўғри хуқуқ бермайди.