Шофирконда "Каштадўзлик ва халқ ўйинлари” фестивали ўтказилди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида “Каштадўзлик ва халқ ўйинлари” фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, туман ҳокимлиги, “Ҳунарманд уюшмаси" ва бир қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Фестивални туман ҳокими ўринбосари Каримов Равшан Римович очиб берди ва унда ҳунармандлар, ошпазлар ҳамда амалий ва тасвирий санъат вакиллари, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Байрамда халқ ўйинлари, полвонларнинг кураш мусобақаси, миллий урф-одатларимиз ўзида мужассамлаштирган чиқишлар, ошпазлар ўртасидаги беллашувлар, каштадўзлик ва зардўзлик ҳунари намуналари ҳамда ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати