Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши (WCC)нинг Осиё - Тинч океани минтақаси бўйича президенти билан учрашув

Гада Каддуми билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, "Ҳунарманд" уюшмаси раиси билан учрашув жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мажлислар залида бўлиб ўтди.

Шунингдек, 7-8 апрель кунлари Фарғона вилоятнинг Қўқон шаҳрида Гада Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари, Риштон ҳунармандчилик мактаби билан танишади.

Таъкидлаш лозимки, халқаро ҳунармандчилик фестивалига дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларидан ҳунармандлар иштироки кутилмоқда.

 

Уюшма Ахборот хизмати