Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши (WCC)нинг Осиё - Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 16.00да Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши (WCC)нинг  Осиё - Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Гада Каддумини "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев кутиб олди.Гада Каддуми билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, "Ҳунарманд" уюшмаси раиси билан учрашув жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мажлислар залида бўлиб ўтади.
Шунингдек, 7-8 апрель кунлари Фарғона вилоятнинг Қўқон шаҳрида Гада Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари, Риштон ҳунармандчилик мактаби билан танишади. Шунингдек, Фарғона ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлари билан учрашувларда иштирок этади.
Таъкидлаш лозимки, халқаро ҳунармандчилик фестивалига дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларидан ҳунармандлар иштироки кутилмоқда.
 
Уюшма Ахборот хизмати