Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича ўтказилган ижодий танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими ўтказилади

2019 йилнинг 2 апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарорига асосан Халқаро ҳунармандчилик фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича ўтказилган ижодий  танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ходимлари, ижодий танловга иштирок этган ижодкорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этадилар.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати