Истиқболли лойиҳалар

    Сонали Жовадхари бошчилигидаги Жаҳон банки вакилларидан иборат делегация  "Ҳунарманд" уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Мирзааҳмедов билан учрашди.
     Учрашувда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмасининг вилоят бўлими вакиллари ҳам иштирок этди.
         Тадбирда қишлоқ аёлларини ҳунарга жалб этиш яъни ўқитиш, маҳсулотлар маркетинги бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилишига келишилди.
-   Жаҳон банки ажратадиган грантларни Ўзбекистонда йўқолиб бораётган жунни қайта ишлаш ва ювиш бўйича кўникма амалиёт дарсларини ташкил этиш таклифини билдирдим,-дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Мирзааҳмедов - Бу орқали мамлакатимизда     жун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш имконияти туғилади.

     Учрашув якунида 2019-2020 йилларда Жаҳон банки иштирокида "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда грант лойиҳалар устида иш олиб боришга  келишиб олинди.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати