Қўқон шаҳрида "Ёш ҳунармандлар" фестивали ўтказилди

     Жорий йилнинг 14 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида "Ҳунарманд" уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қўқон педагогика коллежида Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишланган "Ёш ҳунармандлар" фестивали ўтказилди. Бунда 320 нафар ёш ҳунармандлар ўзлари ясаган маҳсулотлар билан иштирок этди. "Ҳунарманд" уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси, Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан фаол иштирок этган ёш ҳунармандлар  қимматбаҳо савғалар билан тақдирланди.

 

Уюшма Ахборот хизмати